Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Космосда туғишнинг нима кераги бор?

Космосда туғишнинг нима кераги бор?

Фото: «News.rambler.ru»

2031 йилга келиб аёллар фарзандини космосда дунёга келтириш имкониятига эга бўлади, дейди голландиялик олимлар. Уларнинг фикрига кўра, ҳомиладор аёллар вақтинча тўлғоқ бошланганда 24 — 36 соатга 160 — 200 км баландликдаги паст орбитага олиб чиқилади. Парвоздан олдин кучли ҳаяжон туфайли туғуруқнинг бошланиш хавфи бўлгани учун космосга биратўла 30 нафар ҳомиладор аёлни юбориш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда «АИФ» хабар берди.

Бундай тажрибанинг илмий аҳамиятини катта хавф-хатарлар билан таққослаш ноўрин. Ҳатто Ерда ҳам нормал кечаётган ҳомиладорликдаги туғуруқ жараёни ҳам турли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бунда зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади, — дейди РФА тиббий-биологик муаммолар институти биофизика ҳужайралар лабораторияси бошлиғи Ирина Огнева. — Келажакда олис коинотни забт этиш учун бундай тадқиқотлар зарур, лекин ишни космосда тухумҳужайра ва сперматозоидларни ўрганишдан, коинотда уруғланиш қандай кечишини кузатишдан бошлаган маъқул. Табиийки, буни одамларда эмас, ҳайвонларда, масалан, каламушларда тажрибадан ўтказиш мақсадга мувофиқ.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг