Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Криштиану Роналдунинг уйига ўғри тушди

Криштиану Роналдунинг уйига ўғри тушди

Фото: «Ru.flitto.com»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Мадейра (Португалия) оролидаги  уйини номаълум кимсалар тунаб кетишди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Ҳодиса 7 октябрь — чоршанба куни эрталаб юз берган. Ўғирланган буюмлар орасида ўйинчининг дастхати туширилган Турин жамоасининг футболкаси ҳам бўлган. Уйда яна нималар йўқолгани ҳақида маълумот берилмаган. Маҳаллий полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари жиноятчи аниқ тасвирланган видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўрганиб чиқишди. Ушбу иш бўйича ҳали ҳеч ким ҳибсга олинмади.

Роналду жорий мавсумда Италиянинг А сериясида иккита ўйинда майдонга тушди. Португалиялик 35 ёшли футболчи учта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг