Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли шамол Жиззах ва Навоийдаги уйларга зарар етказди (фото)

Кучли шамол Жиззах ва Навоийдаги уйларга зарар етказди (фото)

Фото: ФВВ

Куни кеча республикамизнинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18-23 м/с тезликда кучли шамол эсди. Бунинг натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги том қисми қулаб тушди. Ҳодисада, шу уй олдида бўлган «Ласетти» ва «Кобальт» русумли автомобилларга техник зарар етган.

Ундан ташқари Навоий вилояти Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ, Дўстлик МФЙ, Айтим МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилган. Жабрланганлар йўқ.

Ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг