Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР иқтисоди инқироз ёқасида, Ким Чен Ин эса ракеталар синови билан банд

КХДР иқтисоди инқироз ёқасида, Ким Чен Ин эса ракеталар синови билан банд

Фото: ЦТАК

КХДР раҳбари Ким Чен Ин 2 августда ўтказилган ракеталар синовини шахсан кузатди. Хабар қилинишича, бу синовдан Ким Чен Иннинг кўнгли жуда тўлган.

Бироз вақт муқаддам КХДР шарқий қирғоқларида кичик масофага учадиган снарядлар синови бошлангани айтилган эди. Шимолий Корея матбуоти томонидан хабар қилинишича, бу ўринда гап ялпи реактив ўт очиш тизими ҳақида кетмоқда.

Хабар қилинишича, ушбу ракеталар Шимолий Америкага ҳеч қандай хавф солмайди. КХДР иқтисоди санкциялар, қурғоқчилик ва сув тошқинлари натижасида тобора пастга шўнғимоқда. Жанубий Корея марказий банки томонидан хабар қилинишича, 2018 йилда КХДРда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 2017 йилга нисбатан 4,1 фоизга камайган.

ЯИМ ишлаб чиқаришдаги пасайиш қаторасига иккинчи йил давом этяпти. Жорий йил кўрсаткичлари 1997 йилдан буён энг ёмони бўлиши кутиляпти. Ўшанда ЯИМ 6,5 фоизга пастлаган ва мамлакатда очарчилик бошланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг