Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР ва Жанубий Корея қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

КХДР ва Жанубий Корея қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

КХДРнинг Халқаро олимпия қўмитасидаги вакили Чан Иннинг маълум қилишича, 2021 йилги қишки Осиё ўйинларини иккала корейс давлати биргаликда ўтказиши мумкин. Бу ҳақида «Рёнхап» агентлиги хабар берди.

Шанба куни эса Жанубий Кореянинг қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Канвандо вилоятининг губернатори чиқиш қилиб, Шимолий ва Жанубий Корея биргаликда қишки Осиё ўйинларини ўтказишининг афзалликлари ҳақида сўзлаганди.

Чан Иннинг фикрича, мазкур режа амалга ошган тақдирда КХДРдаги Масикрён тоғ-чанғи курортини мусобақа бўлиб ўтадиган жойлардан бири сифатида танласа бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг