Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лицей ўқувчиси соатига 160 км тезликда ҳаракатлана оладиган тежамкор автомобиль ихтиро қилди

Лицей ўқувчиси соатига 160 км тезликда ҳаракатлана оладиган тежамкор автомобиль ихтиро қилди

Фото: «O'zLiDeP»

«O‘zLiDeP» Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент Турин политехника университетида «Ёш инновациячи» кўрик-танловининг Олмазор туман босқичи ўтказилди. Танловда 10 га яқин ёш ихтирочилар ўзларининг янги ғоя ва инновацион лойиҳалари билан иштирок этди.

Тошкентдаги Турин политехника университети академик лицейининг 2 босқич ўқувчиси Ислом Аламов кўрик-танловда иштирок этган ёш ихтирочилардан бири. У ўз тақдимотида яқинда яратган «Лотос 7» автомобилини намойиш этди.

– ВАЗ 2103 вориси сифатида яратилган ушбу машина соатига 160 км тезликда ҳаракатлана олади, энг муҳими, 100 км масофага 7 литр ёқилғи сарфлайди, – дейди ёш ихтирочи. – Шу боис мазкур лойиҳам танлов қатнашчиларида катта таассурот қолдирди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Келгусида уни янада такомиллаштириб, пойга машинаси сифатида фойдаланиш ниятим бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг