Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Лукойл» Ўзбекистонда янги конларни топишга умид қилмоқда

«Лукойл» Ўзбекистонда янги конларни топишга умид қилмоқда

Вагит Алекперов.

Фото: «tass.ru»

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда углеводородларнинг янги захираларини топишга умид қилмоқда. Бу ҳақда компания президенти Вагит Алекперов Хьюстонда бўлиб ўтган «CERAWeek» конференцияси вақтида маълум қилган.

«Компания вакилларининг (Ўзбекистонга амалга оширган) охирги ташрифи чоғида Қорақалпоғистондаги катта ҳудудларда қидирув ишларини олиб бориш учун шартнома имзоланди, бу Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги ҳудудлар. Бундан кейин ҳам ривожланиш динамикасига эга бўлишимиз учун бу ҳудудларда янги конлар очишга умид қилмоқдамиз», — дейди Алекперов.

Эслатиб ўтамиз, «Лукойл» Ўзбекистонда «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Унда қазиб олинган газ асосан Хитойга экспорт қилинади. Бироз вақт муқаддам Ўзбекистон «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолгани хабар қилинган эди.

«Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсумаровнинг сўзларига кўра, қарз қазиб олинган газнинг барчаси чет элга экспорт қилиниши керак бўлса ҳам, маълум бир қисми Ўзбекистон бозорига йўналтириши сабабли вужудга келган.

«Лукойл» ҳозирда Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард кубометр газ қазиб олмоқда. Компания мамлакатдаги лойиҳалар учун 8 миллиард доллар инвестиция киргизган ва 4 миллиард долларни аллақачон қайтарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг