Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тузилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тузилди

Фото: «Asakabank.uz»

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Бадиий экспертлар кенгаши идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат музейларининг фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ишларини амалга оширувчи ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиловчи коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш таркибига етакчи санъатшунослар ва рассомлар, Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, декоратив-амалий санъат усталари, археолог, нумизмат, манбашунос олимлар, мутасадди раҳбарлар, музей муҳофизлари ва кўргазма бўлимларининг мутахассислари, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги таълим ва фан муассасаларининг ходимлари киритилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг