Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият вазирлиги жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида меморандум имзоланди

Маданият вазирлиги жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида меморандум имзоланди

2018 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро келишув меморадуми имзоланди. Меморандумни Ўзбекистон томонидан жамғарманинг ижрочи директори ўринбосари Гаянэ Умерова, Франция томонидан эса Лувр директори Жан-Люк Мартинес имзоладилар. 

Баёнот жамғарма ва Лувр музейи ўртасида кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Ҳужжатга асосан томонлар қуйидаги мақсадларга эришиш борасида барча куч ва имкониятларини ишга соладилар:

  • Маданият ва санъат тарихи, музейшунослик, реставрация ва консервация соҳаларида илмий-тадқиқотлар борасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
  • Лувр музейи ҳамда Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг Яҳё Ғуломов номидаги Археология тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган, Бухородаги француз археология экспедицияси қазилмалари натижаларини оммалаштиришда ҳамкорлик;
  • мутахассислар ва билимлар билан ўзаро айрбошлашиш (ўқитиш, соҳалаштириш, олд амалиёт).

Баёнот шу билан бирга 2021 йил Лувр музейида Ўзбекистоннинг тарихий меросига бағишланган «Буюк Ипак йўлидаги маданиятлар ва цивилизациялар» номли кўргазмани ташкиллаштиришни инобатга олган. Ушбу кўргазма «Ипак йўли» харитасидаги Ўзбекистоннинг роли ва аҳамиятини тарихий, маданий, сиёсий ва диний жиҳатдан янада кенгроқ кўрсатади, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва замонавий ўзлигини очиб беради, мамлакатнинг тарихи, маданияти ва урф-одатларини тушуниш ва баҳолаш имкониятини яратади. Кўргазмада шу вақтга қадар юртимиз ҳудудини умуман тарк этмаган музей хазиналари намойиш этилади. Бир жойда жамланган бу буюмлар, қадимий дунёнинг муҳим йўл туташуви сифатида замонавий Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, савдо ва маданият соҳаларидаги алоқалари ва аҳамиятини кўрсатиб беради.

Ушбу баёнотнинг имзоланиши, шунингдек, жамғарманинг халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларини кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро маданият ташкилотлари ҳамда ҳомийлик жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг