Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макгрегор — Серроне жанги 40 сонияда тугади (видео)

Макгрегор — Серроне жанги 40 сонияда тугади (видео)

Фото: «Xsport»

Кеча бўлиб ўтган ярим ўрта вазн тоифасидаги бош жангда ирландиялик Конор Макгрегор америкалик Дональд Серроне (Ковбой)ни мағлубиятга учратди.

Ноториус жанг бошланиши биланоқ ҳужумга ўтиб, рақибини зарбаларга кўмиб ташлади. Елкаси билан рақибининг бурнини синдирган Конор, уни йиқитиб олиб, зарба ёғдиришда давом этди.

Шунда ҳам рефери жангни тўхтатмади, ирландиялик йиқилиб ётган Ковбойни уришда давом этди. 40-сония. Ҳакам ўйинни тўхтатди, Макгрегор ғалаба қозонди.

UFC раҳбари Дана Уайт ушбу жангдан сўнг журналистларга шундай деди:

«Конор Ҳабибдан реванш олишни жудаям истаяпти. Уларнинг реванш-жанги тарихда энг каттаси бўлади. Кейинги ўйин айнан улар ўртасида ўтказилиши керак».

Уайтнинг таъкидлашича, реванш-жанги Москвада ўтмаслиги аниқ.

«Бу жанг Лас-Вегасдаги янги стадионда ўтиши мумкин. Ёки Далласда. Лондондаги «О2» ҳам бор. У («Макгрегор демоқчи) исталган стадионни тўлдиради», — деди Дана Уайт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг