Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб директори 800 доллар пора олаётганида ушланди. Вилоят ҳокими вазиятга изоҳ берди

Мактаб директори 800 доллар пора олаётганида ушланди. Вилоят ҳокими вазиятга изоҳ берди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва ўша диплом билан ишга олиши эвазига 800 доллар пора сўраган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Косон туманидаги 98-сонли умумтаълим мактаби директори З.Н. фуқарога ўрта-махсус мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлаб бериши эвазига 300 доллар ва ўша қалбаки диплом билан ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга ишга қабул қилиш эвазига 500 доллар талаб қилади.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда директор З.Н. фуқаро У.Х.дан Косон тумани халқ таълими бўлими биноси олдида ўзининг бошқарувида бўлган «Нексия-3» русумли автомашинасида 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 25 январ куни мактаби директори З.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолатга Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев изоҳ бериб ўтди. Вилоят ҳокими Косон туманидаги пора олган директор воқеаси бўйича ОАВ га маълумот бериш лозимлигини таъкидлаган.

«Косон туман халқ таълими бўлими раҳбарияти матбуот анжумани ташкил қилиб, директор нега пора олганига изоҳ берсин, пул олган одамнинг ўзи гапирсин», — деб айтиб ўтди Зоир Мирзаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг