Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчиларига жамоат транспортини бепул қилиш таклиф этилди

Мактаб ўқувчиларига жамоат транспортини бепул қилиш таклиф этилди

Фото:«Xabar.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида петиция қўйилди. 

«Ёшлар - келажагимиздир! Бугун мазкур тамойил асосида уларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Мана шундай шароитда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади» дейилади мурожаат матнида. 

Мазкур гувоҳномалар мактаб раҳбарияти томонидан берилиши, ўқувчилар эса гувоҳномасини кўрсатган ҳолда у юриши таклиф этилган.

Лекин баъзилар ушбу таклифни қўлламаган. Масалан Шавкат Рустамов исмли фойдаланувчи мактабларда махсус автобуслар қўйиш, улар дарс бошланишидан аввал ва дарсдан кейин ўқувчиларга хизмат қилиши лозимлигини илгари сурган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг