Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Малайзия компанияси билан «электрон ҳукумат» йўналишида ҳамкорлик қилинади

Малайзия компанияси билан «электрон ҳукумат» йўналишида ҳамкорлик қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Малайзиянинг «Silverlake Group» компанияси раҳбари М.Редзуан Кушайри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Учрашувда томонлар ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Хусусан, «электрон ҳукумат» йўналиши учун янги тизим ва ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг