Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Сити» АПЛда қаторасига 14-ғалабага эришди

«Манчестер Сити» АПЛда қаторасига 14-ғалабага эришди

Фото: RT

Бугун Англия премьер-лигасининг 26-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Вестҳэм Юнайтед»ни қабул қилди.

«Эмирейтс»даги ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари сафида Рубен Диаш ва Жон Стоунз киритган голларга меҳмонлар Майкл Антонионинг ягона голи билан жавоб бера олишди, холос.

Хосеп Гвардиола жамоаси чемпионлик учун ишончли юришини давом эттирмоқда: қаторасига 14-ғалаба! Бу Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги 500-ғалабаси.

«Манчестер Сити» (62 очко) АПЛ турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда, «Вестҳэм» эса (45 очко) 4-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг