Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Манчестер Сити» ПСЖни мағлуб этди

«Манчестер Сити» ПСЖни мағлуб этди

Европ Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳсида «Манчестер Сити» сафарда «ПСЖ» устидан ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказган ПСЖ Маркиньоснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Бироқ иккинчи таймда вазият бутунлай ўзгарди. «Манчестер Сити» ўйин назоратини ўз қўлига олиб, де Брйюне ва Маҳрезнинг голлари ҳисобига ғалабани илиб кетди. 

ПСЖ — Манчестер Сити 1:2

Голлар: Маркиньос (15) — де Брюйне (64), Маҳрез (71). 

ПСЖ – Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Баккер, Гейе, Паредес (Эррера, 83), Верратти, Ди Мария (Данилу, 80), Неймар, Мбаппе

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Диаш, Канселу (Зинченко, 61), Родри, Гундўған, де Брюйне, Фоден, Маҳрез, Силва.

Огоҳлантиришлар: Канселу (31), Паредес (70), Неймар (74), де Брюйне (86).

Четлатиш: Гейе (77).

Жавоб ўйини 4 май куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг