Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мария Захарова бошчилигидаги делегация Тошкентда

Мария Захарова бошчилигидаги делегация Тошкентда

Ўзбекистон — Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига биноан бугун, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, Россия ТИВ делегациясига Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова бошчилик қилди.

Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, тажриба алмашилди.

Россия делегацияси шу куннинг ўзида ЖИДУ ўқитувчи ва талабалари билан учрашув ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг