Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк айрим тижорат банкларига жарима санкциялари қўллади

Марказий банк айрим тижорат банкларига жарима санкциялари қўллади

Фото: «Xabar.uz»

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида жорий йилнинг июнь-июль ойларида айрим банкларда ўтказилган ўрганишлар натижасида улар томонидан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари аниқланди.   

Хусусан, «Ипотека-банк» АТИБ ва «Халқ банки» АТБларнинг тарифларида қонун ҳужжатлари билан мижозлардан ундирилиши тақиқланган комиссия тўловлари мавжуд бўлса, «Давр-банк» ХАТБ ўз фаолиятида мижозларга банк хизматларини кўрсатиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан, Даврбанк томонидан мижозларга кўрсатиладиган банк хизмат турларининг таркибига асосий хизмат билан боғлиқ бўлмаган қўшимча хизматлар киритилган ҳамда банкнинг веб-сайти ва ахборот стендларида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар жойлаштирилган.  

Шу муносабат билан, ушбу банклар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш билан бир қаторда, уларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

«Асака банк» АТБ томонидан ўз мижозига нисбатан шартномага мувофиқ комиссия тўловларини ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилиб, нотўғри ҳисобланган 84 млн. сўм миқдоридаги маблағнинг мижозга қайтарилиши таъминланди.  

Марказий банк бундан буён ҳам банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан қонуний таъсир чораларини қўллаб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг