Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк «долларлашув» даражасини пасайтирмоқда

Марказий банк «долларлашув» даражасини пасайтирмоқда

2018 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби ҳамда меъёрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар берди.

Пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган чоралар доирасида Марказий банк Бошқаруви томонидан мажбурий резервлар тартиби ва меъёрларига, жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиниши кўзда тутилган ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:

- мажбурий резервларни тижорат банклар томонидан жалб қилинган мажбуриятларнинг валютасидан қатъи назар, фақат миллий валютада шакллантириш бўйича тартиб ўрнатилмоқда;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича меъёрлари бир хиллаштирилмоқда;

- юридик шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари учун мажбурий резервлар меъёрлари пасайтирилмоқда;

- чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий резервлар учун нисбатан юқори меъёрлар киритилмоқда.

Скрин: Марказий банк

Ушбу ўзгартиришлар:

- миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигини оширишга;

- иқтисодиётдаги “долларлашув” даражасини камайтиришга;

- банк тизимидаги ликвидликни тартибга солишда бозор механизмларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, иқтисодиётдаги инфляциянинг прогноз даражаси ва фоиз ставкалари динамикасидан келиб чиқиб, келгусида пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини ошириш мақсадида унинг инструментларига Марказий банк томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг