Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев  Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Унинг зиммасига пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, статистика ва тадқиқотлар йўналишларини назорат қилиш юклатилган.

Беҳзод Ҳамраев шу вақтгача Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Б.Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг