Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маррага яқин қолганда велопойгачи машина тагида қолди

Маррага яқин қолганда велопойгачи машина тагида қолди

Фото: «Global Look Press»

Бир кунлик «Жиро ди Ломбардия» классик пойгаси вақтида Германиянинг «Bora-hansgrohe» жамоасидан Максимилиан Шахман исмли велопойгачини маррага яқин қолганда машина «босиб кетди». Бу ҳақда Халқаро вилосипедчилар уюшмаси (UCI) матбуот хизмати хабар берган.

Воқеа 15 август куни пойганинг 231-километрида содир бўлган. Спортчини тадбир ўтказилаётган йўлакчага чиқиб кетган автомобиль уриб юборган. Нохуш ҳодисага қарамай, Шахман маррага еттинчи бўлиб етиб келган. Пойгада даниялик велопойгачи Якоб Фульсанг ғалаба қозонди.

Уюшма автоҳалокат сабаблари бўйича тергов ҳаракатлари бошлаб юборилгани ҳамда RCS Sport пойгаси ташкилотчиларига қарши интизомий комиссияга шикоят беришни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, мазкур спорт тадбири давомида яна бир фожиали ҳодиса юз берди. Ремко Эвенепул исмли бельгиялик спортчи пойга пайтида кўприкдан тушиб кетган. Унинг тос суяги синган ва енгил шикастланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг