Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марс экспедициясига масхарабоз қидириляпти...

Марс экспедициясига масхарабоз қидириляпти...

Фото: «Wikipedia»

NASA Марсга илк экипажини 2033 йилда учиришни режалаштиряпти. «Focus» ёзишича, бу жуда узоқ ва толиқтирувчи парвоз бўлади: ўртадаги масофа — 401 миллион километр, бир томонга парвознинг ўзи 8 ойча давом этади.

Саккиз ойни «бир том остида» — ёпиқ муҳитда бирга ўтказиш осонмас, экспедиция қатнашчилари ўртасида турли низолар келиб чиқмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Ҳар бир астронавт «Қизил сайёра»га эсон-омон етиб олиши ва албатта, Она заминга яна қайтиши шарт. Бунда эҳтимолда тутилаётган ички низоларнинг қанчалик оқилона ҳал этиши жуда муҳим.

Флорида университети антропологи Жеффри Жонсон тўрт йил мобайнида Жанубий қутбдаги тадқиқотчилар бригадаларида юриб, жамоавий динамикани ўрганди. Унинг чиқарган хулосаси эътиборга лойиқ: ҳар қандай миссияда гуруҳ муваффақиятга эришиши учун унинг таркибида етакчи (сардор), масхарабоз, ҳикоячи, яраштирувчи кабилар бўлиши лозим. «Бу роллар норасмий, улар гуруҳ ичида ўз-ўзидан пайдо бўлади. Бироқ шуниси қизиқки, гуруҳда ана шу комбинация тўғри шакллантирилса, ишлар юришиб кетади. Бунинг акси бўлса, ишлар ҳам шунга яраша», — деди антрополог.

Жонсон ҳозир NASAнинг яқин ҳамкори, унинг иши давом этувчи космик миссияларда масхарабозлар ёхуд бошқа роллар қанчалик муҳимлигини аниқлаш. Антрополог шу пайтгача космик кема симуляторида 30 кундан 60 кунгача бўлган тўрт нафар астронавтни кузатди. Илк хулосаси шундай: комикнинг космик бортда бўлиши астронавтларнинг руҳий ҳолатини яхшилаб, ўртада юзага келган кескинликни юмшатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг