Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Март ойининг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Март ойининг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: «Стихи.ру»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 31 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +16 ... +18 даража, кундузи +26 ... +28 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +18 ... +23 даража, кундузи +30 ... +35 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12, кундузи +10 ... +15, Чимёнда кундузи +17 ... +22 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +13 ... +18, кундузи +25 ... +30 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг