Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур баскетболчи Коби Брайант вертолёт ҳалокатида вафот этди

Машҳур баскетболчи Коби Брайант вертолёт ҳалокатида вафот этди

«Лос Анжелес Лейкерс» клубининг собиқ баскетболчиси Коби Брайант Лос Анжелес шаҳри яқинида вертолёт ҳалокатидан вафот этди. У билан бирга 13 ёшли қизи Жанна ва яна 7 киши бўлган.

Вертолёб Калабабас шаҳри яқинидаги тепаликларга қулаган, ҳозирча фожеа тафсилотлари маълум эмас. Қутқарувчилар дарҳол воқеа жойига етиб борган, аммо тирик қолганлар топилмаган.

Ҳозирча вертолёт қаердан ва қаерга йўл олгани ҳам маълум эмас. Брайант тез-тез ўзининг хусусий Sikorsky S-76а вертолётидан фойдаланиб турарди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, вертолёт қулашидан бир неча дақиқа олдин унинг моторлари ўчиб қолганини эшитишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг