Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳурлар соатига қанча пул ишлашади? Клуни, Бейонсе, Безос, Маск, ... (инфографика)

Машҳурлар соатига қанча пул ишлашади? Клуни, Бейонсе, Безос, Маск, ... (инфографика)

Фото: «Buro 24/7.ua»

Бировнинг пулини санаш яхши эмас, бироқ «Business Insider» портали шунга жазм этиб, таниқли шоу-бизнес вакилларидан тортиб бизнесменларгача қанча пул топишини эринмай ҳисоблаб чиқди. Бунинг учун «Forbes» рўйхатидан фойдаланилди: машҳурларнинг охирги бир йилдаги (2017-2018 йиллар) даромадлари 365 кунда неча соат бўлса, шунга бўлиб чиқилди.


Актёрлар, қўшиқчилар, спортчилар

Шоу-бизнес вакиллари рўйхатини соатига 27 283 доллар ишлаган актёр ва режиссёр Жорж Клуни бошқармоқда. Клуни «Forbes»нинг «Энг бой актёрлар» рўйхатида ҳам етакчи бўлганини яқинда хабар қилгандик. Унинг 2017-2018 йиллардаги жами даромади  239 млн. доллар, деб ёзмоқда «Business Insider».

Кўп пул ишлаш бобида 21 ёшли Кайли Женнер иккинчи ўринда — соатига 19 006 доллар.

Учинчи ўринда — Дуэйн Жонсон (бир соатда — 14 155 доллар).

Қолганлар қуйидаги рўйхатда:


Бизнес

Бизнесменлар рўйхатини эса фаолиятини китоб сотишдан бошлаган «Amazon» асосчиси ва раҳбари Жефф Безос бошқаряпти (мана сизга китобнинг фойдаси!). Безос бир соатда 4 474 885 доллар пул ишлаб топади.

Безос 2013 йили «The Washington Post» нашрини 250 миллион долларга сотиб олганди. «Вашингтон пост» қанчалик нуфузга эгалигини тушунтириш ортиқча, аммо Безос шу улкан медиасалтанатни қўлга киритиш учун етгулик пулни 55 соатда ишлаб топади...

Соатига 1 712 328 доллар ишлаб топувчи Марк Цукерберг («Facebook» асосчиси) иккинчи ўриндан жой олди.

Бошқалар ҳам асосан ахборот технологиялари компанияларининг асосчилари ва раҳбарлари:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг