Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина салонида бўлган аёл сув остидан омон чиқишга муваффақ бўлди

Машина салонида бўлган аёл сув остидан омон чиқишга муваффақ бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бу ҳодиса 10 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, кескин бурилишда «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобил бир неча марта ағдарилган ва яқин атрофдаги «Наманган» каналига тушиб кетган.

Автомобил ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, машина салонида яна бир нафар аёл киши бўлган. У эса сув остида қолган машинадан хавфсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, тегишли амалий чоралар кўрилган. Жабрланувчи касалхонага етказилган. Машина эса махсус техникалар ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг