Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook»нинг ўзбек сегментидаги энг йирик гуруҳлардан бири «Maslahat.uz» — уч ёшда! (фото + видео)

«Facebook»нинг ўзбек сегментидаги энг йирик гуруҳлардан бири «Maslahat.uz» — уч ёшда! (фото + видео)

Фото: «Xabar.uz»

«Facebook»нинг ўзбек сегментидаги энг йирик ва фаол гуруҳлардан бири «Maslahat.uz» уч ёшга тўлди. 2015 йилнинг 12 апрель куни ўзбек тилида ўзаро маслаҳат, ёрдам ва тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилган гуруҳ айни пайтда 100 мингдан ошиқ аъзога эга.

Бугунги кунда «Facebook» гуруҳлар жуда кўп. Хўш, уларнинг орасида «Maslahat.uz» гуруҳи нимаси билан ажралиб туради?

Кимгадир малакали шифокор, кимларгадир моҳир телефон устаси, меҳрибон энага, болалар учун сифатли вилосипед керак дейилик. Ёки бўлмасам, кимдир кадастр ҳужжатларини тайёрлатишда ёки ишга жойлашишда муаммоларга дуч келаётган бўлиши мумкин? Яна кимгадир ўзи орзиқиб кутаётган сериали қачон эфирга узатилиши қизиқроқ. Бу каби саволларнинг жавобини «Maslahat.uz»дан топишингиз мумкин.

Бундан ташқари, гуруҳда Ўзбекистон ва хорижда содир бўлаётган муҳим янгиликлар, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар, жамиятда учрайдиган турли муаммолар фаол ёритилади, муҳокама қилинади.

Шу боис ҳам «Facebook» фойдаланувчиларининг аксарияти бу гуруҳни жуда яхши билишади. Чунки уларнинг кўпчилиги бу ерда ўзларини қизиқтирган саволлар, қийнаётган муаммолар, ўйлантираётган масалаларга жавоб топишган, қимматли маслаҳатлар олишган. Гуруҳ турли соҳа мутахассислари, турли касб эгалари, ер юзининг турли минтақасида яшаётган ўзбекистонликларни бирлаштирган ўзига хос иттифоқ десак муболаға бўлмайди.

Шу йилнинг 12 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Maslahat.uz»нинг уч ёшга тўлгани муносабати билан ўзига хос байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда гуруҳнинг фаол аъзолари, республиканинг кўзга кўринган тадбиркорлари, фахрий меҳмонлар ва «Maslahat.uz» маъмурлари қатнашишди. Қуйидаги фотожамланма ва видеоролик орқали тадбир ҳақида атрофлича таассуротга эга бўлишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг