Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тобут футбол ўйинидан сўнг катта жанжалга сабаб бўлди

Тобут футбол ўйинидан сўнг катта жанжалга сабаб бўлди

Фото: d20fernandes/twitter.com

Бразилия футболи A сериясининг 30-туридан ўрин олган «Интернасьональ» ва «Гремио» жамоалари ўртасидаги учрашув ҳар икки жамоа вакиллари иштирокидаги муштлашув билан якунланди. Шу билан бирга, можарога мезбонлар мухлисларининг ғалати хатти-ҳаракати сабаб бўлган.

«Интернасьональ» – «Гремио» учрашуви 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Финал ҳуштаги янграганидан кейин маҳаллий футболчиларнинг мухлислари душман логотипи туширилган картон тобутларни олиб чиқишди. Шу тариқа, улар рақибнинг маҳаллий футбол чемпионати иккинчи дивизионига тушишига шама қилишди.

Мухлисларни «Интернасьональ»нинг айрим футболчилари ҳам қўллаб-қувватлашди. Улар мухлислардан бир нечта «тобут» олиб, улар билан майдон бўйлаб югура бошлашди. Бу эса рақиб футболчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди ва катта муштлашувга олиб келди. Натижада полиция томонларни ажратишга мажбур бўлди.

30 турдан кейин «Интернасьональ» 44 очкога эга ва Бразилия A Серияси турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Ўз навбатида «Гремио» 26 очко билан охиргидан битта олдин — 19-поғонада бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг