Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди

Махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусни аниқлаш бўйича мажбурий тест жорий этилмоқда. Махсус комиссия қарорига биноан мажбурий тест фақат Ўзбекистонга келганларга тааллуқлидир.

2022 йил 11 январдаги COVID-19га қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг баённомасига асосан, коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайгани ҳамда Ўзбекистонда «омикрон» штаммининг аниқланганлиги боис, мамлакатда карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Хусусан, 15 январдан бошлаб, Давлат божхона қўмитаси ва Санитария-эпидемиология фаровонлиги хизмати билан биргаликда, Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортлари учиб келиш залларида экспресс-тест пунктлари ташкил этилади.

Юртимизга ҳаво транспорти орқали кириб келган барча фуқаролар мажбурий тарзда эхпресс-тестдан ўтадилар. Тест топширишнинг қиймати ЎзР Марказий банки курси бўйича 5 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Талабалар учун, талаба чиптаси тақдим этилганда, 50 чегирма тақдим этилади. I ва I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар тестларни бепул топширишади. Икки ёшгача бўлган болалар ковид тестини топширмайдилар.

«Махсус комиссия қарори билан Ўзбекистонга келган барча йўловчилар аэропортларда мажбурий экспресс-тестдан ўтказилади. Тест Давлат божхона қўмитасининг Марказий лабораторияси томонидан амалга оширилади.

Бунинг учун барча аэропортларда махсус зоналар ажратилган, тензобарьерлар ўрнатилган, карталар бўйича тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд. Аэропортларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, тест зонаси паспорт назоратидан ўтгунга қадар ёки ундан кейин ташкил этилади», – дейди «Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жавлон Умарходжаев.

Тўловни амалга ошириб, чекни олган йўловчи тўғридан-тўғри тест топширишга юборилади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади.

Тест натижаси тахминан 15 дақиқа ичида берилади. Бу вақт ичида йўловчи юкни олиш ва божхона назоратидан ўтиши мумкин. Терминалдан чиқиб кетаётганда штрих код сканердан ўтказилади ва йўловчи коронавирусни аниқлаш учун топширган экспресс-тест натижасини олади. Тест натижаси ижобий бўлса, йўловчи изоляцияга жўнатилади.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда, авиакомпаниялар томонидан ПЗР тестининг салбий натижаси 48 соатдан ортиқ бўлмаган маълумот тўғрисидаги қоида ҳали ҳам амалда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг