Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Медиа парк»даги фирибгар. 40 киши 225 миллион сўмга чув туширилди

«Медиа парк»даги фирибгар. 40 киши 225 миллион сўмга чув туширилди

Бугунги кунда фирибгарликнинг янги кўриниши сифатида ўзга шахснинг номига кредит ёки товар олиш каби жиноятларнинг содир этилиши ҳолатлари кўп учрамоқда ва бу туркумдаги жиноятлар эпизодининг кўплиги билан долзарб бўлиб қолмоқда. Масалан, Сергели туман прокуратураси томонидан 1993 йилда туғилган З.Холдоровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.

Фирибгар жорий йилнинг 7 июнь куни Сергели туманидаги «Медиа парк» маиший техника дўконида 1984 йилда туғилган М.Каримбердиевага 150 минг сўм бериш орқали ишончига кириб, унинг номига 4 миллион 936 минг сўмлик «Артель» кондиционерини кредит йўли билан олган.

Сўнгра, кондиционерни ўзга шахсга арзон нархда сотиб юбориб, олинган кредит қарзини тўламаганлиги натижасида М.Каримбердиевага моддий зарар етказаган.

Ушбу жиноят ишини тергов қилиш давомида З.Холдоров юқоридаги каби жиноятларни 40 нафар фуқарога нисбатан содир этиб, жабрланувчиларга жами 225 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят бўйича Сергели туман прокуратураси томонидан 1993 йилда туғилган З.Холдоровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг