Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меҳмонга келган самарқандликлар ис газидан заҳарланишди

Меҳмонга келган самарқандликлар ис газидан заҳарланишди

Фото: «Uz24.uz»

Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 январь куни туман ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, тумандаги Хонобод қўрғонида яшовчи, вақтинча ишсиз С.Х.нинг уйига Самарқанддан қариндошлари меҳмонга келган.

Аниқланишича, хонадон эгалари ҳамда меҳмонлар ухлаб ётганларида хонадаги табиий газда ишловчи иситиш печкасидан чиққан ис газидан заҳарланиб, Тошкент шаҳридаги 16-сонли касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни ички ишлар бошқармаси олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг