Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада қуролли ҳужум: 15 киши ҳалок бўлди

Мексикада қуролли ҳужум: 15 киши ҳалок бўлди

Мексика шимолидаги Монтеррей шаҳрида уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 9 киши яраланди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Нэуво Леон штати бош прокуратураси маълумотларига кўра Монтеррей шаҳридаги ресторан ва барларга номаълум кимсалар қуролли ҳужум уюштирган.

Мутасаддилар яраланганлардан айримларининг аҳволи оғир экани, шу боис ҳалок бўлганлар сони ортишидан ташвиш билдиришмоқда.

Воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.

Монтеррей шаҳрида 2011 йили бир барга уюштирилган ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг