Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мен учун демократия муҳимроқ»: Боливия муваққат президенти сайловда қатнашмайдиган бўлди

«Мен учун демократия муҳимроқ»: Боливия муваққат президенти сайловда қатнашмайдиган бўлди

Жанин Аньес.

Фото: «Rg.ru»

Боливия президенти вазифасини бажарувчи Жанин Аньес ўз номзодини бўлғуси президентлик сайловига қўймади. Бу ҳақда сиёсатчи «Unitel» телеканалидаги чиқишида маълум қилди.

«Боливия президентлиги учун сайловдан ўз номзодимни олдим, мен учун демократия муҳимроқ», — деди Аньес.

Аньеснинг мақсади собиқ президент Эво Моралесга тарафкаш сиёсий кучларнинг сайловда ғалаба қозонмаслигига эришиш.

«Бу йўлни тутишимга маълум сабаблар бор, чунки номзодларнинг овозлари тақсимланиши хавфи бор, шундай бўлган тақдирда «Социализмга ҳаракат (партия) сайловда ғалаба қозонади», — дея таъкидлаган Жанин Аньес Моралеснинг қайтиши Боливияда демократиянинг мағлубияти билан тугашидан хавотир билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 10 ноябрида мухолиф кучлар ва ҳарбийлар босими остида Моралес президентликдан кетганидан сўнг Боливияни муваққат президент сифатида парламент Сенаторлар палатаси вице-спикери Жанин Аньес бошқариб келмоқда.

Маълумот берилишича, Боливияда коронавирус пандемияси туфайли кечиктирилган президентлик сайлови 2020 йилнинг 18 октябрига белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг