Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси «Реал»га қарши ўйнамаслиги мумкин

Месси «Реал»га қарши ўйнамаслиги мумкин

Фото: «Sportsdaily.ru»

Лионель Мессининг Аргентина термасига чақирилиши «Барселона»га бош оғриқ бўлиши мумкин. Агар футболчи 8 ва 13 октябрь кунлари Эквадор ва Боливия билан бўлиб ўтадиган ўйинларда иштирок этса, у ҳолда 25 октябрь куни Испания чемпионати доирасида «Реал» билан учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Чунки Испания ҳукумати талабига кўра, Жанубий Америкадан келадиганлар 14 кунлик карантинни ўташи шарт. Дейлик, Месси Каталонияга 14 октябрь куни етиб келадиган бўлса, у ҳолда ноябрнинг охирларидагина жамоадошларига қўшилиши мумкин. Шу тариқа у «Хетафе» (18 октябрь), «Реал» (25 октябрь) ва «Алавес» (1 ноябрь) билан ўйинларни ўтказиб юборади.

Таъкидланишича, «Барселона»нинг расмий вакиллари ушбу вазиятни Аргентина федерацияси билан ҳал қилишга уринмоқда. Негаки, терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалони 33 ёшли ҳужумчининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида миллий терма жамоа сафида ўйнашини талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг