Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан чиқарилади

«Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан чиқарилади

Фото: Xabar.uz

«Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, «Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

«Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.

«Тошкент метрополитени» ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;

2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

2022 йил 1 январдан қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади:

- метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар);
- бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);
- поездлар ҳаракати жадвали;
- электрон тўлов.

2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул Wi-Fi тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.

Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг