Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ жиноий иш қўзғади

МИБ жиноий иш қўзғади

Энергия ресурслари, ичимлик суви таъминотидан мақсадли фойдаланиш, бу жараёнда турли суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик, аниқланган ҳар битта ноқонуний ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чоралар кўриш ҳар қачонгидан-да долзабрдир бугунги кунда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда  Андижон тумани, Хакан саноат ҳудудида жойлашган хусусий корхонага тегишли электр ҳисоблаш ускунасининг хотирасида вақт параметрлари ўзгартирилганлиги аниқланган. Айни ҳолат бўйича тайинланган суд-техника экспертизаси хулосасига кўра, дастурий таъминот схемаси ўзгарганлиги оқибатида электр ҳисоблагич шикастлаганлиги, шунингдек, ҳисоблагич кўрсатгичларини ноль ҳолатига келтирилгани маълум бўлган.   

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган қайта ҳисоб-китоб натижасида хусусий корхона томонидан давлат манфаатларига жами 107.331.095 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Корхона мансабдор шахсларига етказилган моддий зарар 30 кунлик муддат ичида тўлиқ қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, белгиланган муддат давомида етказилган моддий зарар қопланмади. Натижада, МИБ Андижон туман бўлими томонидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатишдан бошқа чора қолмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг