Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимига пора таклиф қилинса, унга чора кўрилади

МИБ ходимига пора таклиф қилинса, унга чора кўрилади

Фото: «Xabar.uz»

Коррупция бу ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.

«Xabar.uz»га хабар қилинишича, бу иллатга қарши курашиш борасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 18 июнь куни «Синабоғ» МФЙ, Синабоғ кўчасида яшовчи фуқаро Р.А. нисбатан яшаш уйи ва ўзига тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги учун далолатнома расмийлаштирилганлигини, ушбу далолатнома бўйича Шаҳрисабз шаҳар электр таъминоти корхонаси фойдасига жами 5 млн. 917 минг сўмлик зарар ва жарима ҳисобланади.

Р.А ушбу зарар ва жаримани йўқотиш эвазига 1 млн. сўмни Б.Эшонқуловга пора тариқасида беришни ният қилади.

Буни ўз вақтида сезган Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими шўъба бош муҳандиси Б.Эшонқулов, Р.А.нинг бу қилмишининг олдини олиш бўйича билдирги тақдим этади.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А Б.Эшонқуловнинг хизмат хонасида унга пора тариқасида 1 млн. сўмни берган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг