Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанк журналист ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилди

Микрокредитбанк журналист ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилди

Фото: Микрокредитбанк

Микрокредитбанк «Қуёнчилик соҳасини, қуён маҳсулотларини ва унинг фойдали жиҳатларини оммавий ахборот воситаларида энг яхши ёритилиши» мавзусида журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловнинг мақсади: Ўзбекистонда қуёнчилик соҳасини ривожлантириш, аҳолининг мазкур масалага эътиборини қаратиб, унинг фойдалилик хусусиятларини кенг ёритишдан иборат.

Танловга иштирокчилардан 3 тадан кам бўлмаган журналистик материаллар қабул қилинади.

Танлов материалларининг тили: ўзбек, рус ва қорақалпоқ тиллари.

Ҳужжатларни жўнатишнинг энг охирги муддати: 2020 йил 15 декабр, соат 17:00 гача.

Танлов иштирокчилар қуйидаги йўналишларда ғолиб бўлишлари мумкин:

Телевидения йўналиши бўйича

  • Энг яхши репортаж
  • Энг яхши телелавҳа
  • Радио йўналиши бўйича
  • Энг яхши репортаж
  • Энг яхши радио эшиттириш

Матбуотда

  • Энг яхши репортаж
  • Энг яхши мақола
  • Интернет сайтида
  • Энг яхши репортаж
  • Энг яхши мақола

Блогерлар орасида

  • Энг оммабоп блогпост

Танлов натижаларига кўра:

  • ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан асосий ғолибга замонавий ноутбук
  • ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан рағбатлантирувчига уяли телефон.

Танловда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 10 декабргача чоп этилган материаллар, блогерлик ишлари билан иштирок этиш мумкин.

Барча материаллар ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусхаси, интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома). Аудио/видео ишлар, албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Танловга материаллар қатнашчи ҳақида қисқача маълумот, хизмат қилаётган ОАВ номи (блоги) лавозими ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда, 2020 йил 15 декабрь кунига қадар info@mikrokreditbank.uz электрон почтасида ва/ёки 97 130 96 66 телеграм манзилида қабул қилинади.

Ҳужжатларингиз бизга тўлиқ етиб келганлигини (71) 273 28 10 рақамига телефон қилиб, тасдиқлатиб олишни унутманг, — дейилади Микрокредитбанк матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг