Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанк ходимлари Чилонзор туманидаги ҳашарда қатнашди

Микрокредитбанк ходимлари Чилонзор туманидаги ҳашарда қатнашди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда бугун туб ўзгаришлар ва янгиланишлар олиб борилиб, одамлар розилиги учун ҳаракат қилинмоқда. Айниқса, таҳлил ва ўрганишларнинг энг қуйи тизимлардан бошлангани, барча даражадаги раҳбарларнинг маҳалла ва хонадонбай ишлаши мавжуд муаммоларни яқинроқ ўрганиб, жойида ҳал қилиш ва фуқаролар турмуш тарзини яхшилашга қаратилган ўта муҳим ташаббус бўлди.

Айни шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки ҳам руспублика миқёсида барча ҳудудлар кесимида туман ва маҳаллаларга бириктирилган бўлиб, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида аниқ манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Микрокредитбанк ходимлари Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Шарқ» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган хашарда фаол иштирок этишмоқда. Ушбу тадбир давомида маҳалла ҳудудидаги йўлаклар, ариқлар тозаланиб, кўп қаватли уйларнинг ташқи кўриниши бўялмоқда.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, банк ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 10 та маҳаллада («Шарқ», «Шараф», «Шарқ тонги», «Шухрат», «Бўрижар», «Нафосат», «Лутфий», «Яккатут», «Яккабоғ» ва «Кичик хирмонтепа») урганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу бириктирилган маҳаллалардаги «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли муаммоларини ўрганиш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича уйма-уй юрилиб уларни дафтардан чиқариш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Жумладан, ишчи-гуруҳ томонидан бугунги кунга қадар ўрганилган 4242 та хонадонлардан 555 та муаммолари аниқланди ва 63 та муаммолар ҳал этилди ва қолган 492 тасини ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Ўрганишлар давомида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳудуддаги жами 76,4 минг кв.м жой тозаланди, 33 та дарахт буталанди, 9 км ариқ ва латоклар тозаланди, 25 та ертўлалар тозаланди, сув қувури тузатилди ва 98 тонна чиқиндилар ҳудуддан олиб чиқилди.

Шунингдек, «Лутфий», «Шарқ» маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи фасади Банк ҳомийлиги асосида бўяш ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, «Ёшлар дафтари»га киритилган 16 та фуқаро ва «Аёллар дафтари»га киритилган 15 та фуқаро қайта тайёрлов курсларида ўқишлари учун йўналтирилди.

Мисол учун, «Ёшлар дафтари»га киритилган Яккатут маҳалласи 26-уй, 14-хонадонда яшовчи фуқаро С.Омоновага тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун Банк томонидан 25,4 млн.сўм кредит маблағи ажратиб берилди.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг