Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган ҳафтада қарийб 1 миллиард сўмлик чиройли авторақамлар сотилди

Ўтган ҳафтада қарийб 1 миллиард сўмлик чиройли авторақамлар сотилди

Фото: «Protoday.uz»

Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 71 та автомобиль рақам белгилари сотилди, деб хабар берди ЎзРТХБнинг ахборот портали.

Шулардан 56 тасини жисмоний шахслар, 15 таси юридик шахслар томонидан харид қилинган. Давлат рақам белгилари сотувидан тушган умумий сумма 943 млн сўмни ташкил қилди.

Харидорлар таркибида етакчиликни Самарқанд автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлардаги улуши 29 фоизга етди. Кейинги ўринни Тошкент ва Тошкент вилояти – 17 фоиздан, сўнг эса Фарғона ва Наманган вилоятлари харидорлари мос равишда 14 ва 13 фоиз улуш билан эгалладилар. Қолган вилоятларнинг умумий улуши 27 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг