Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллионерлар учун энг севимли шаҳарлар (рейтинг)

Миллионерлар учун энг севимли шаҳарлар (рейтинг)

Фото: «Tailortour.ru»

Мутахассислар ҳисоблаб кўришса, 30 миллион доллардан ортиқ бойлиги бор одамлар сони бир йил ичида дунё бўйича 13 фоизга кўпайибди.

Энг кўп миллионерлар яшовчи шаҳар — Гонконг, Хитойнинг ушбу махсус маъмурий туманида 10 минг нафардан зиёд миллионер бор, деб хабар бермоқда «Bloomberg».

«Wealth-X» таҳлилчилари эса миллионерлар энг кўп яшовчи йирик шаҳарлар рейтингини тузиб чиқишди. Бу рўйхатга ҳамма ҳам кирмади, камида 30 миллион доллари борлар ҳисобга олинди.

Ана шу мезонга кўра, Гонконг биринчи ўринга кўтарилиб олиб, кимсан Нью-Йоркни иккинчи ўринга тушириб қўйди — «Катта олма»да 30 миллиони бор инсонлар сони 8,9 минг нафарга етади. Учинчи ўринда эса Токио — 6,8 минг нафар ҳақиқий миллионер.

Ўнликка АҚШнинг Лос-Анжелес, Чикаго, Сан-Франциско, Вашингтон шаҳарлари ҳам кирди.

Франция пойтахти Париж бешинчи (4 минг нафар миллионер), Лондон олтинчи (3,8 минг нафар миллионер) ўринни банд этди.

Ўнликка Япониянинг Осака шаҳри якун ясади — 2,7 минг нафар миллионер.

Таҳлилчилар ҳисоблашларича, бир йил давомида ўта таъминланган фуқаролар (ёки ультрабойлар) сони 13 фоизга кўпайган. Умуман олганда, социологлар ўрганган шаҳарларда (ўнликка кирмаган шаҳарларни ҳам қўшганда) 256 минг нафар ультрабой инсонлар яшайди, уларнинг бойлиги умумий қиймати 31,5 триллион доллар атрофида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг