Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий университет талабалари халқаро олимпиадада 3та олтинни қўлга киритди

Миллий университет талабалари халқаро олимпиадада 3та олтинни қўлга киритди

Жорий йилнинг 26-31 октябрь кунлари Урганч шаҳрида илк марта математика фани бўйича ал-Хоразмий номидаги  халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий университети математика факултети талабалари 3та олтин ва 1та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонда илк марта ўтказилган ушбу олимпиада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Урганч давлат университети, Ўзбекистон математиклар жамияти томонидан ташкил этилди.

Халқаро олимпиадада юзлаб талаба-ёшлар ўз билимини синовдан ўтказиш имконига эга бўлди. Унда жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатининг 40 дан ортиқ университетлари ҳамда Республикамизнинг 20 дан ортиқ университетларидан 300дан зиёд талабаси қатнашди. Иштирокчилар орасида фундаментал фанлар бўйича кучли ривожланган Россия, Болгария, Арманистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон каби давлатлар вакиллари бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг