Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифини ёритиш учун Вашингтонда матбуот маркази ташкил этилди (видео)

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифини ёритиш учун Вашингтонда матбуот маркази ташкил этилди (видео)

Фото: «Facebook» / Комил Алламжонов

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати АҚШнинг Вашингтон шаҳрида матбуот маркази ташкил этди. Бу ҳақда Комил Алламжонов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

«Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади», дея хабар бермоқда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифи расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилинган. «Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ушбу хештег орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин. Одатдагидек, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Матбуот хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилинади», дейди Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари АҚШда бўлади. Бу унинг ушбу мамлакатга илк расмий ташрифи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг