Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миср президентига суиқасд режалаштирган саккиз кишига ўлим жазоси берилди

Миср президентига суиқасд режалаштирган саккиз кишига ўлим жазоси берилди

Фото: «Сегодня»

Миср ҳарбий трибунали мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига суиқасд уюштиришни режалаштиришда айбланган саккиз кишига ўлим жазоси белгилади. Бу ҳақда фавқулодда суд вакили «Youm7» газетасига маълум қилган.

Судланувчилар иши мамлакат олий муфтийси фатвоси билан якунига етказилади. Бироқ бунгача 6 март куни ҳукм расман ўқиб эшиттирилишига бағишланган суд мажлиси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу иш юзасидан 292 нафар киши терговга тортилиб, уларга террорчилик ҳужумлари уюштириш, Синай яримороли шимолида судьялар ва полициялар ҳаётига қасд қилиш, шунингдек, мамлакат президенти ҳаётига қасд қилишни режалаштириш каби айбловлар қўйилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг