Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда икки оила ўртасидаги жанжал катта фожиага сабаб бўлди

Мисрда икки оила ўртасидаги жанжал катта фожиага сабаб бўлди

Фото: «Masrawy»

Мисрнинг Кена вилоятида икки оила ўртасидаги жанжал ўн кишининг ўлимига олиб келди, деб хабар беради Masrawy.

Ҳодиса Aбу Хизам қишлоғида содир бўлган. Aс-Саадия ва ал-Aвамер оилалари ўртасидаги зиддият отишма ва жанжалга уланиб кетган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бунга суғориш насосидаги низо сабаб бўлган. Дастлаб ас-Саадия оиласининг аъзоси ўлдирилган. Унинг қариндошлари эса ал-Aвамер оиласи аъзолари бор деб гумон қилинган микроавтобусга ўқ узишган. Кейинчалик маълум бўлишича, у ерда нафақат ал-Aвамерлар, балки бошқа қабила вакиллари ҳам бўлишган.

Ҳозирча саккиз нафар қурбоннинг шахси аниқланди. Уларнинг энг каттаси 65, энг кичиги эса саккиз ёшда эди.

Воқеа жойига хавфсизлик кучлари етиб келишган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг