Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobicon 2018 конференцияси дастури эълон қилинди

Mobicon 2018 конференцияси дастури эълон қилинди

Mobicon 2018 ташкилотчилари, Тошкентда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этувчи спикерлар ҳақидаги дастурни расмий сайтида чоп этди. Конференцияда спикерлар чиқишлари иккита параллел секцияга бўлинган ва International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг икки анжуманлар залида ўтказилади.

Конференциянинг очилиш маросими 11 октябрь куни соат 09:30да бошланиб, соат 17:00да ҳомийлар томонидан ўйналадиган қимматбаҳо совғалар билан якунланади. 

Конференция эшиклари 08:30 дан очилиб, биринчи ташриф буюрувчи меҳмонларни Mobicon 2018 нинг бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan компанияси томонидан интернет-совғалар кутмоқда.

Жорий йилда Mobicon конференциясида Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Қирғизистон ва Озарбайжон каби 6 давлатдан ташриф буюрувчи спикерлар иштирок этади. Маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда «Mail.ru Group» халқаро ривожлантириш директори Александр Корнеев (Россия), «Select Communication Group» раҳбари Виктор Елисеев (Қозоғистон), «Tech Farm» асосчиси ва бошқарувчиси Аман Тинтеев (Қирғизистон) ва бошқалар иштирок этишади. Mobicon 2018 спикерлар жамоаси 20дан ортиқ мутахассисларни ўзида жамлаган. Уларнинг батафсил рўйхати билан конференциянинг расмий сайти – Mobicon.uzнинг алоҳида бўлимида танишиш мумкин. 

Тушлик танаффуси вақтида ва конференция якунида тингловчилар конференция ҳомийлари томонидан ўйналадиган MEIZU смартфонлари ва бошқа қимматли совғаларни ютиб олишлари мумкин. 

Mobicon 2018 конференциясига ташриф буюриш учун конференция расмий Телеграм-каналида рўйхатдан ўтиш лозим. Тадбир бошланишидан бир неча кун олдин конференцияга киришда тақдим этиладиган электрон таклифнома каналда жойланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг