Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада ўзбек тили бўйича таълим берувчи қўлланма чоп этилди

Москвада ўзбек тили бўйича таълим берувчи қўлланма чоп этилди

Жорий йилнинг декабрь ойида Москвадаги «Прометей» нашриётида Тошкент давлат шарқшунослик институти «Таржимашунослик» кафедраси мудири ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институтининг етакчи олимлари ҳамкорлигида рус тилида таълим олувчи талабалар учун «Узбекский язык (учебное пособие с опорой на практический перевод текстов)» номли ўқув қўлланма нашрдан чиқди.

Ломоносов номидаги МДУ ОАМИ Марказий Осиё ва Кавказ кафедраси мудири таҳрири остида нашр этилган мазкур китоб Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидаги филология ва таржимашунослик таълим йўналишларида ўзбек тилини ўрганаётган талабалар учун мўлжалланган. Қўлланма Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институти, РФ ТИВ Дипломатия академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик институтининг етакчи олимлари томонидан шарқ тилларини ўқитиш услуб ва методларини умумлаштириш асосида яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг