Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвадаги муҳожирлар муштлашуви бўйича расмий маълумот берилди

Москвадаги муҳожирлар муштлашуви бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалмоқда, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Қайд этилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.

Аввалроқ Москванинг жануби-шарқида меҳнат муҳожирлари ўртасида бўлиб ўтган оммавий муштлашувда 20 га яқин киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг