Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвадан Бухорога учган самолёт туман туфайли Навоийга қўнди

Москвадан Бухорога учган самолёт туман туфайли Навоийга қўнди

SU-1876 рейси билан Москвадан Бухорога учган Boeing 737-8LJ, VP-BKA самолёти Навоий шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Aeroflot airlines'га тегишли самолёт экипажи қуюқ туман туфайли заҳира аэропортига йўналиш олишга қарор қилган. Бухорога тушган туман туфайли горизонтал кўриш имкони 200 метрдан камроқни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентдан Наманганга учган самолёт айнан шу сабабга кўра қўна олмасдан, ортга, пойтахтга қайтгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг