Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Хабар.уз»га жавоб: муаллиф ўзи кўришни истаган ҳақиқатларнигина кўрсатган

«Хабар.уз»га жавоб: муаллиф ўзи кўришни истаган ҳақиқатларнигина кўрсатган

Фото: «Darakchi»

Кеча, 23 декабр куни сайтимизда Олимжон Зоҳидовнинг «Кирилл ёзувига қайтиш учун 7 сабаб» номли мақола ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилган эди. Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда катта акс садо берди, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Таҳририятимизга ўнлаб қўнғироқлар бўлди, мурожаатлар келди. Қуйида Ҳасан Давкаровнинг мазкур мақолага қарши фикрларини ўқийсиз:

1) Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар тотувликда яшаб келаётгани ва уларнинг ҳар бири Ўзбекистонни ўз ватани деб билиши билан 100 фоиз қўшиламан. Лекин «Уларнинг аксарияти кирилл алифбосидан фойдаланади» ушбу жумлада муаллиф нимага асосланиб 130 дан ортиқ миллат кирилл алифбосидан фойдаланиши ҳақида ўзича хулоса чиқармоқда? Қани манба? Қани статистик маълумот? Менда муаллифнинг бу хулосаси шунчаки унга унинг кўзлари ўзи кўришни истаган ҳақиқатларнигина кўрсатган ва у шунга асосланиб бу хулосага келган деган тахмин пайдо бўлмоқда.

2. Муаллиф иккинчи аргументини адабиёт билан боғлайди: унинг фикрича, дунё адабиётининг нодир асарлари рус тилига мукаммал таржима қилинган ва уларни интернетдан топиш осон, бу ерда ҳам кирилл алифбоси тош босади. 

Тўғри, кўплаб асарлар рус тилига ўгирилган ва улар ҳақиқатдан ҳам интернетдан тез ва осон топилади. Лекин ҳурматли Олимжон Зоҳидов ташқарида ХХI аср ҳукм сураётгани, бугунги кунда исталган кирилл матнини осонлик билан лотин алифбосига ўгириш мумкинлигидан, бундан ташқари кўплаб жаҳон адабиётининг дурдоналари ўзбек тилига ўгирилганидан, уларни қатор интернет сайтларидан, хусусан ziyouz.com сайти кутубхонасидан топиш мумкинлигидан бехабар кўринади. Агар бирон матнни кириллчадан лотинчага ўгиришда қийинчилик сезсангиз сизга кўплаб замонавий дастурлар ва интернет сайтлари ёрдам беради. Сиз учун энг яхши сайтлардан бири — Imlo.insof.uz.

Бундан ташқари, давлат тили лотин алифбосига асосланади дегани кирилл алифбосида ёзилган асарларимиз кераксиз матоҳга чиқиб қолади деб ўйлашдан-да ортиқроқ калтафаҳмлик бўлмаса керак. Бу худди агар араб хатидан қайцак, Фарғоний, Беруний, Хоразмий каби боболаримиз асарларини ўрганмай қўямиз деган васвасадай гап. Нодир асар йиллар ўца-да, у қайси хатда ёзилмасин, доим илм аҳли учун бош манба бўлиб келаверади.

3. Энг кулгули аргумент бу — муаллифнинг учинчи аргументи: Кирилл алифбосини ва рус тилини яхши ўзлаштирсак, камида 15 та давлатда бемалол кезишимиз, ишимизни битиришимиз мумкин. Аввало аргументнинг энг маъносиз қисми «рус тилини яхши ўзлаштирсак»! Айёрликни қарангки, гапни алифбодан бошлаб, бутун бошли тилни тарғиб қилинмоқда. Умуман олганда, менинг рус тилига умуман қаршилигим йўқ. Устига-устак ўзим рус гуруҳида ўқиганман, рус тилини биламан! Лекин ҳурматли муаллифга малаҳат берган бўлардим: илтимос, кирилл алифбоси ҳақида гапирмоқчи бўлсангиз охиригача шу ҳақида гапиринг ва мавзуни онгли равишда ёки ўзингиз билмаган ҳолда бошқа мақсадларда бура кўрманг!

Энди 15 та мамлакатга саёҳат қилиш ҳақида! Муҳтарам Олимжон акага дунёнинг 15 та мамлакати бутун дунё бўлиб кўриниши мумкин, бироқ афсуски у кишини хафа қилишга мажбурман: ҳурматли ўқувчи, мен агар сиз лотин алифбосини билсангиз қуйидаги мамлакатларда ҳеч қийналмасдан ўқиш ва ёзишингиз, ҳеч бўлмаганда зарурий мулоқотни ўрната олишингиз мумкинлигини айтмоқчиман.

Харитадаги тўқ яшил рангдаги мамлакатлар расмий тили лотин алифбосига асосланган мамлакатлар, оч яшилда эса давлат тилига тенглаштирилган лотин алифбосида ёзиладиган тилли мамлакатлар кўрсатилган. Очиғи санашга эриндим, менимча 15 тадан кўпроқ! Ҳа, дарвоқе, харита эски экан, яқинда қўшнимиз Қозоғистон ҳам лотин алифбосига ўтди. Устига-устак инглиз тилини билиб олсак нафақат оддий мулоқот, балки бизнес ишларимизни ҳам битиришимиз мумкин!

5. Менимча бу 15 та эски собиқ иттифоқ давлатларидан кўра яхшироқ!Энди аргументнинг иккинчи кулгули қисмига етиб келдик!

«…лотин алифбосини қўллаётганлар бу алифбо орқали чет тилларни – хусусан инглиз тилини ўрганиш осонлашади, инглиз тили эса дунё тили, деган фикрни илгари сурадилар. Жўяли гап. Аммо жудаям кучли аргумент эмас. Аввало, лотиннинг инглиз алифбосидан фарқли жиҳатлари бисёр, қолаверса, тил ўрганувчи учун энг муҳим масала сўз бойлигини ошириш ва тилнинг грамматикасини ўрганиш ҳисобланади — ҳарфларнинг шакли эмас». Муаллиф худди рус тилини фақат кирилл алифбосини ўргансак бўлди, билиб оладигандаймиз, демоқчидай. Худдики рус тилини билиш учун сўз бойлигини ошириш муҳим эмасдай, гўёки рус тили грамматикасини билишимиз шарт эмасдай гапирмоқда. Бу ўзиникини маъқуллаб, фақат бир ёқлама фикр юритиш натижада оддий ва примитив хатоларга йўл қўйишга мисол бўла олади холос!

4. Навбатдаги аргументга кўп тўхталмоқчи эмасман, сабаби бу ижтимоий-сиёсий муаммо ва бу масалани мендан кўра яхшироқ тушунадиганлар бор. Айтишим мумкин бўлган ягона гап агар ўша меҳнат мигрантлари инглиз тилини билганларида эди энг камида Дубайга бориб ишлашлашлари мукин. Ёки ҳурматли муаллиф Дубайга, Кореяга, Полшага, Германияга, Туркияга бориб ишлаётган юртдошларимизни танимайдими?! Ҳар ҳолда у ерларда ватандошларимизга нисбатан паст назар билан қарашмайди, ҳақоратлашмайди!

5. Иккинчи аргументда муаллифни ХХИ асрдан йироқликда айблаган эдим, бешинчи аргументда у айнан шу мавзуга тўхталган. Фақат бу ерда ҳам унчалик тўғри ёндошилмаган, дейишга ҳаддим сиғди. Тўғри, кўп хорижий техникалар йўриқномаларида рус тили биз учун тушунарлироқ тил, лекин ҳали ҳеч ким инглиз тилини ҳам тақиқламаган. Ўша рус тилидан олдин яна ҳам тиниқроқ қилиб инглиз тили ёзилган. Тил ўрганмоқчи бўлсанг, биратўла лидер тилни ўрган!

Бундан ташқари, жаноб Олимжон Зоҳидов дунёдаги замонавий технологияларнинг барчаси дастурлаш тиллари асосида яратилиши ҳақида билмайди чоғи, бўлмасам ТОП дастурлаш тиллари (Жава, Пйҳтон, ПҲП, S#, ЖаваСsрипт, S, S++, Р, Свифт) инглиз тилига асосланганлигини билган бўларди. Демак, инглиз тили фойдалироқ. Қолаверса, АКТ бугунги кунда жаҳондаги энг даромадгир соҳалардан бири ҳисобланади.

6. Мен учун энг қисқа изоҳ: сабаби ўша марказий нашр ва сиз назарда тутган жойларда 26 йилдан буён лотинчани ўрганишга қунт қилмаган рахбарлар ўтирибди, айнан улар сабаб 6 аргументингиз кучда. Лекин ўйлаб кўринг, улар яна қанча ўтиришади?

7. «Аҳолининг катта ёшли қисми янги алифбо бўйича деярли саводсиз бўлиб қолгани, ўрганишга интилганлари ҳам жуда қийналаётганларини тан олишимиз керак», қабилидаги сўнги аргументингиз дангасага остона ҳам тепа бўлиб кўринади қабилидаги гапга яққол мисол! «Ҳозирда кирилл алифбосига қайцак, ёшларнинг шундай қийинчиликка дуч келиши хавфи деярли йўқ» дейишингиз эса сизнинг анчадан буён ўспиринлар билан мулоқотда бўлмаганингиздан дарак! Илтимос фақат пойтахтдаги ёшларга қараб муаммога осон баҳо берманг, вилоятларга чиқиб кўринг!

«Сизнинг фикрингизга қўшилмаслигим мумкин, аммо фикрингизни эркин айтиш ҳуқуқингиз учун жонимни беришга тайёрман», деган эди фрацуз мутафаккири Волтер. Мен ҳам бу сўзларимни фикр ўлароқ ёздим ва имкон қадар аввалги мақоладаги фикрларнинг асоссиз эканини исботлашга ҳаракат қилдим. Ким ҳақ экани муҳтарам ўқувчининг ҳукмига ҳавола.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг