Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мукофот миқдори оширилди: ОЧЛни ютган клубга 4 миллион АҚШ доллари берилади

Мукофот миқдори оширилди: ОЧЛни ютган клубга 4 миллион АҚШ доллари берилади

Фото: ОФК расмий сайти

Янги мавсумдан бошлаб Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси ғолиблари учун бериладиган мукофот пуллари оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ташкилотга аъзо барча футбол федерацияларига ана шу мазмунда мактуб юборган. Яъни, 2018 йилда Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган клуб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади. ОФК Кубоги ғолибига эса 1,5 миллион АҚШ доллари тақдим қилинади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа томонидан юборилган мактубда ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларга тақдим қилинадиган мукофот пуллари ҳомийлар ва ҳамкорлар томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига мунтазам равишда ошириб борилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг